Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

фикр зарур эди. Чунки бу муҳит даъватнинг ёйилишига ва ғолиб бўлишига ёрдам берувчи энг катта омил ҳисобланади. Шунинг учун уруш режасига эмас, тинчлик режасига қарор қилдилар. Агар урушадиган бўлсалар, ушбу режага хилоф иш қилган бўладилар ва бу чиқишдан кўзлаган мақсадларини қўлдан бой берадилар. Шунинг учун нима қилиш тўғрисида кўп ўйладилар. У зот ҳар қандай одамдан кўра узоқни кўрувчи, катта тажрибали, ўткир сиёсатчи эдилар. Шу туфайли тинчлик режасида собит туришга қарор қилдилар. Акс ҳолда кўзлаган мақсадларини бой бериб қўярдилар, режалари барбод бўларди. Расулуллоҳ с.а.в.нинг зарарларига Қурайш фойдасига арабларда ҳужжат пайдо бўларди. Умумий фикр ҳам ўзларининг эмас, Қурайшнинг фойдасига ҳал бўларди. Шунинг учун одамларга: «Ким бизни Қурайш турган йўлдан бошқа йўл билан олиб бора олади», дедилар. Одамлар ичидан бошқа йўлни биладиган бир киши чиқди ва улар тоғ оралаб, тор сўқмоқлардан, тошли йўллардан оғир машаққатлар билан юриб, Ҳудайбия деб номланган текисликка чиқишди. Холид ва Икриманинг қўшини мусулмонларни кўргач, даҳшатга тушиб, Маккага қараб от суришди. Мусулмонлар уларнинг қўшинидан ўтиб, Макка ҳудудига бостириб киришидан улар қўрқувга тушиб қолишди. Мушриклар қўшини Макка ичида, Расулуллоҳ с.а.в.нинг қўшини ва у зот билан бирга бўлганлар Ҳудайбияда жойлашишди. Икки қўшин бир-бирининг қаршисида турди ва бир-бирига қарши қандай режа қўллаш ҳақида ўйлар эди. Баъзи мусулмонлар Қурайш урушга тайёргарлик кўргани, ҳажга йўл бермаслиги, бинобарин, уни енгиш ва ҳаж қилиш учун у билан урушишдан бошқа чора йўқлиги ҳақида ва бу билан Қурайшни бутунлай тор-мор этиш ҳақида фикр қилар эдилар. Қурайш мусулмонларга қарши урушга бор тайёргарлигини кўриб, ўзи қирилиб кетса ҳам мусулмонларни Маккадан қайтариб юборгунча улар билан жанг қилиш ҳақида ўйларди. Бироқ Қурайш мусулмонлар ҳақида минг хил ўй-тахминларга борарди. Шунга кўра Қурайш мусулмонлар нима қилишини кутиб турди. Расулуллоҳ с.а.в. эса бу ерга келишдан кўзлаган мақсадларига етиш учун Мадинада умра учун эҳром кийганда тузган режалари - тинчлик режасини ўзгартирмадилар. Шунинг учун Ҳудайбияда турдилар ва Қурайш нима қилишини кутдилар. Расулуллоҳ с.а.в. Қурайш қўрқаётганини ва ҳаж қилгани келгани борасида музокара ўтказиш учун элчи юборишини билар эдилар. Қурайш элчилар юборгунча шошилмасликка қарор қилдилар. Дарҳақиқат, Қурайш Будайл ибн Варқони Хузоа қабиласидан бир неча киши билан элчи қилиб юборди. Улар Расулуллоҳ с.а.в.дан нима учун келганларини сўрашди ва қисқа музокарадан кейин мусулмонлар урушишни кўзлаб эмас, балки Байтуллоҳни зиёрат қилиш учун ва унинг ҳурматларини улуғлаш учун келишганига амин бўлишди. Кейин Қурайшни ҳам бунга

 

62-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203